АсосийJamiyat

Нашида тарқатгани учун 3 йилга қамалган талаба йигитнинг шикояти қаноатлантирилмади

'Нашида тарқатгани учун 3 йилга қамалган талаба йигитнинг шикояти қаноатлантирилмади'ning rasmi

Тошкент вилоятида телеграмда нашида тарқатган талаба йигит уч йилга қамалгани ҳақида хабар берилган эди. Бугун Тошкент вилоят судида унга оид жиноят иши унинг ҳимоячилари томонидан жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман судининг 2023 йил 8 майдаги ҳукми устидан берилган апелляция шикоятларига асосан очиқ суд бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий Суд Матбуот котиби хабар берди.

Мазкур жиноят иши Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси С. Аширматов раислигида ҳамда судьялар Ҳ. Бердиқличев ва Х. Усмоновдан иборат суд таркибида кўриб чиқилди.

Маълум бўлишича, Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 17 июлдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг Ж. У. га нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз, шикоятлар эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Ушбу ажрим устидан Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкинлиги маълум қилинди.

 

    Бошқа янгиликлар