АсосийJamiyat

Электр эвазига сув: Арзимаган маблағ эвазига Қирғизга электр етказиб берилиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди

'Электр эвазига сув: Арзимаган маблағ эвазига Қирғизга электр етказиб берилиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди'ning rasmi

Энергетика вазирлиги арзимаган маблағ эвазига Қирғиз Республикасига катта миқдорда электр энергияси етказиб бергани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларни мутлақо асоссиз эканлигини таъкидлади.

Маълум қилишича, Марказий Осиё давлатлари энергетика тизими, хусусан, Қирғиз ва Ўзбекистон Республикалари энергетика тизими параллел равишда ишлайди.

Шуни ҳисобга олган ҳолда икки мамлакат энергетика компаниялари ўртасидаги келишувга асосан, электр энергиясини етказиб бериш ўзаро товар айирбошлаш (олган миқдори ҳажмида қайтариш) шарти билан амалга оширилади.

Шунга асосан, 2023 йил баҳор мавсумида Ўзбекистондан Қирғиз Республикасига (ички истеъмол паст даврда) 150 млн кВт-соат электр энергияси етказиб берилган.

"Ўз навбатида, келишувга асосан, ушбу ҳажмдаги электр энергиясини Қирғиз Республикаси Ўзбекистонга ёз мавсумида қайтаради. Шу билан бирга, Қирғиз Республикаси мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги учун шу даврда Норин дарёси орқали сув етказиб беради", - дейилади хабарда.

 

    Бошқа янгиликлар