АсосийJamiyat

Ўзбекистонда раҳбарлар фаолияти самарадорлигини баҳоловчи автоматлаштирилган ахборот тизими ишга туширилади

'Ўзбекистонда раҳбарлар фаолияти самарадорлигини баҳоловчи автоматлаштирилган ахборот тизими ишга туширилади'ning rasmi

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова маълум қилди.

 тизимда 64 521 нафар давлат хизматчилари рўйхатдан ўтган.

Давлат фуқаролик хизматчилари учун 8 та компетенцияни ўз ичига олган базавий компетенциялар модели ишлаб чиқилди.

test.argos.uz тизими орқали 56 мингдан ортиқ давлат хизматчиларидан психологик тестлар топширди;

1 100 нафар давлат хизматчилари “кўникмалар паспорти” ва

8 350 та, шу жумладан, 406 нафар раҳбарлар учун психологик портрет шакллантирилди.

Давлат хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва улар учун шарт-шароитлар яратиш масаласида 8 та комплекс ўрганиш ва 558 та мониторинг ўтказилди.

Ўрганиш натижалари бўйича 3828 та қонунбузилишлари аниқланиб,

492 та тақдимнома, 475 та огоҳлантириш хатлари киритилди ҳамда 31 нафар айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан ваколатли органларга таклифлар берилди.

Кўрилган чоралар натижасида 430 нафар ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга оид бузилган ҳуқуқлари тикланди, 66 та ноқонуний буйруқлар (ишга қабул қилиш тўғрисидаги) бекор қилинди, 24 нафар айбдор шахслар маъмурий жаримага тортилди, қонунбузилиш ҳолатлари сабаб 51 та танлов жараёнлари тўхтатилди.

Давлат фуқаролик хизматида кадрлар билан ишлаш жараёнларини рақамлаштириш йўналишида

 “Давлат фуқаролик хизмати соҳасида инсон ресурсларини бошқариш” “hrm.argos.uz” ахборот тизими жорий этилди.

Раҳбарлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолашнинг автоматлаштирилган ахборот тизими “samaradorlik.uz” синов тариқасида ишга туширилди.

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари орасидан юқори натижаларга эришган номзодларни танлаб олиш бўйича “zaxira.argos.uz” манзилида махсус платформа ишлаб чиқилди.

Халқаро ҳамкорлик йўналишида

      Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан хорижий турдош ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик асосларини белгилайдиган 6 та икки ва кўп томонлама ҳужжат ва меморандумлар имзоланди. Шулардан 4 таси олий ва юқори даражадаги ташрифлар доирасида имзоланди.


 

    Бошқа янгиликлар