АсосийJamiyat

Ҳаж сафарида бўлиб турган Самарқанд Бош имом хатиби автоҳалокатга учради (видео)

'Ҳаж сафарида бўлиб турган Самарқанд Бош имом хатиби автоҳалокатга учради (видео)'ning rasmi

Ҳаж сафарида бўлиб турган Самарқанд вилояти бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқуловни Макка шаҳрида машина уриб кетди. Бу ҳақда унинг ўғли хабар берди.

“Отамни автомашина туртиб юборди. Интернет тармоқларида ҳар хил бўхтон, бўрттирилган хабарлар тарқатилмоқда. Отамнинг аҳволлари анча яхши. Доимо суҳбатлашиб, мулоқотда бўлиб турибмиз”, деган у.

Шунингдек, имомнинг ўғли интернет тармоқларида тарқаётган хабарлар ёлғонлигини айтган.

“Ижтимоий тармоқларда отам учун пул йиғилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда, улар ёлғон”, дейди имомнинг ўғли.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар