АсосийJamiyat

Президент мактабларининг бу йилги кириш имтихонларида халқаро таълим ташкилоти қатнашмаяптими? (видео)

'Президент мактабларининг бу йилги кириш имтихонларида халқаро таълим ташкилоти қатнашмаяптими? (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Президент мактабларига кириш имтиҳонларида Cambridge University Press&Assessment халқаро таълим ташкилоти қатнашмаслиги ҳамда биринчи босқич имтиҳонларида саволлар такрорий қўлланилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Cambridge University Press&Assessment  халқаро таълим ташкилотининг таълим йўналиши бўйича бош маслаҳатчиси Стеве Кинг тарқалган хабарларга муносабат берди:

— Салом, мен Cамбридге Ассессмент халқаро таълим ташкилотидан Стеве Кингман.

Ўзбекистон Президент мактабларига қабул имтиҳонлари ҳақида гапириб ўтсам, 2019 йилдан буён ва бу йил ҳам ташкилотимиз Ўзбекистон Республикаси Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги билан биргаликда ишлаб келади ҳамда имтиҳон саволларини тайёрлаш ва ўқувчиларни саралашда, натижаларни эълон қилишда иштирок этади.

Ҳар йили Ўзбекистонда минглаб талабгорлар 14 та ҳудуддаги Президент мактабларига кириш учун беллашадилар.

Бу йилги имтиҳонларнинг 1-босқичи учун 8 та турли хил вариантлардаги саволлар ишлаб чиқилди. Бунда саволларнинг такрорланмаслиги ва ҳар сменада ҳар хил саволлардан фойдаланган ҳолда шаффофликни таъминлашга интилдик.

Мурожаатчилар биздан бу йилги Президент мактаблари қабул имтиҳонларига бизнинг иштирокимиз йўқлиги ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритишимизни сўрашди. Бу хабарлар асоссиз! Шуни ишонтириб айтаманки, биз 2019 йилдан бери жумладан бу йил ҳам Президент мактаблари қабул имтиҳонларида қатнашмоқдамиз.

Бизнинг ташкилотимиз қабул имтиҳонлари билан боғлиқ ҳамкорликдан мамнун ва ишонаманки, Ўзбекистон билан ҳамкорлигимиз узоқ йиллар давом этади.

    Бошқа янгиликлар