АсосийJamiyat

Ўзбекистон Қирғизистонга қарийб 150 млн киловатт/соат электр энергиясини қайтарди

'Ўзбекистон Қирғизистонга қарийб 150 млн киловатт/соат электр энергиясини қайтарди'ning rasmi

Қирғизистон Ўзбекистондан 145,6 миллион киловатт/соат электр энергияси импорт қилди. Бунинг учун Қирғизистон Ўзбекистонга бор-йўғи 1,2 минг сўм тўлаган. Гап катта эҳтимол билан Ўзбекистон қишда совуқ ҳавода сарфлаган ва Қирғизистон энергетика тизимига етказиб бермаган электр энергиясини қайтариш ҳақида кетмоқда. Тўлов фақат электр энергиясининг транзити учун амалга оширилди, дея хабар бермоқда 24.kg Қирғизистон миллий статистика қўмитасига таяниб.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Туркманистон электр энергиясини Қирғизистондан қарзга олгани ҳақида хабар берган эдик.

    Бошқа янгиликлар