АсосийJamiyat

Бухорода экология бўлими ходимига ўқ узган браконерга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

'Бухорода экология бўлими ходимига ўқ узган браконерга нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Сал аввал Бухорода браконер хизмат вазифасини олиб бораётган инспекторга ўқ узгани ҳақида хабар қилинган эди. 

Айни пайтда Бош прокуратура ҳолат юзасидан расмий баёнот берди. 

"Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида 13 июль куни 2 нафар фуқаролар ов қилиш қоидаларини қасддан бузиб, Ўзбекистон Қизил китобига қиритилган “Жайрон” кийикларини овлаётган вақтида уларни тўхтатмоқчи бўлган экология бўлими ходимига ов милтиғидан ўқ узиб тан жароҳати етказганлиги бўйича Қоровулбозор тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 202 (Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) ва 219 (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши тергови устидан прокурор назорати ўргатилган", - дейилади расмий хабарда. 

    Бошқа янгиликлар