АсосийJamiyat

Чилонзор кўчасида содир бўлган оммавий жанжал маҳаллий аҳолининг "тунги капалаклар"га қарши исёни эдими? (видео)

'Чилонзор кўчасида содир бўлган оммавий жанжал маҳаллий аҳолининг "тунги капалаклар"га қарши исёни эдими? (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашаётганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББга кўра, видеода акс этган жанжал жорий йилнинг 18 июлга ўтар кечаси тахминан соат 00.40 ларда Чилонзор ва Учтепа туманлари ҳудудида жойлашган Заргарлик кўчасида содир бўлган.

Воқеа жойига етиб келган ИИО ходимлари фуқароларни тинчлантириб, ҳуқуқбузар шахсларни ИИБга олиб борган. Жанжал натижасида бир нафар фуқаро “пешона соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши” жароҳати билан тиббий ёрдам учун мурожаат қилган, сўнг уйига кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, текширув якуни бўйича айбдор шахслар аниқланиб, уларга нисбатан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Ўрганишлар жараёнида, шу куни тахминан соат 00.30 ларда ушбу ҳудудда "NEХIA" ва "СOBALT" транспорт воситалари ўзаро тўқнашганганлиги сабабли фуқаролар ЙТҲни кўриш учун тўпланганлиги аниқланган. Тўқнашув натижасида ҳеч ким жароҳатланмаган, тўқнашув юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар