АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ҳар ўнинчи бола тўйиб овқатланмайди

'Ўзбекистонда ҳар ўнинчи бола тўйиб овқатланмайди'ning rasmi

Ўзбекистонда ҳар ўн нафар боладан бири овқатланишдаги муаммо сабаб ривожланишдан ортда қолган. Мутахассисга кўра, бу рақам бутун Ўзбекистон бўйича ўртача олинган. Вилоятлар ўртасида фарқ икки хонали рақамгача етади. Бу ҳақда Халқаро озиқ-овқат сиёсати илмий тадқиқот институти катта илмий ходими Комилжон Акрамов хабар берди.

Мутахассис озиқ-овқат хавфсизлиги ва Ўзбекистон иқтисодиёти билан боғлиқ масалаларга тўхталиб, Ўзбекистондаги болаларнинг 10,8 фоизи ривожланишдан ортда қолаётгани айтиб ўтган.

Комилжон Акрамов ушбу сўзларига мисол ўлароқ бугунги кунга келиб қозоғистонлик болаларнинг бўйлари ўзбекистонликларникидан бироз юқори эканлигини айтиб ўтган. Унинг таъкидлашича, СССР пайтида қозоғистонлик болаларнинг бўйлари ўзбекистонликларга нисбатан паст бўлган.

Мутахассис болаларнинг етарли ва тўғри овқатланмагани учун жисмоний ривожланишдан ортда қолишини бўй ўсиши ва мия ишлашига таъсири борлигини маълум қилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар