Нурлийўл, Хонобод 1-тор ва Қипчоқ кўчаларининг бир қисми вақтинча ёпилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Бунга Тошкент метрополитенининг ер усти ҳалқа линиясида қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги сабаб бўлган.
Шу муносабат билан 19 июль куни соат 15:00 дан 21 июль 21:00 га қадар Нурлийўл кўчасининг ТҲАЙ билан кесишмасидан Хонобод 1-тор ва Қипчоқ кўчалари бўйлаб Янги Сергели ва Қипчоқ кўчалари кесишмасигача бўлган оралиқдаги йўл вақтинча тўлиқ ёпилади.
Ноқулайликлар учун ҳайдовчилардан узр сўралиб, айланма йўллардан фойдаланишлари тавсия этилмоқда.






