Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, соат 12:40 да Шайхонтоҳур туманидаги “Айни” подстанциясида носозлик юзага келган.
Бунинг натижасида Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларидаги 3600 дан ортиқ истеъмолчи электр таъминотидан узилган.
"Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ подстанциядаги носозлик туфайли ушбу ҳудуд аҳолисини ичимлик сувида босим пасайиши ва узилиш ҳолатлари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Ҳозирги вақтда носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.






