АсосийJamiyat

Қашқадарёда электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин

'Қашқадарёда электромобиллар  ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин'ning rasmi

Хитойда бўлиб турган Муроджон Азимов “JAC Motors” компанияси фаолияти билан танишиб, ушбу компания ишлаб чиқараётган анъанавий ёки электромобилларни Қарши шаҳрида ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасида музокаралар олиб борди.

Маълум қилинишича, ҳозирда вилоятда енгил автомобиль ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишлар кетмоқда. Давлатз раҳбари томонидан ҳам  Қарши шаҳрида анаънавий ёки электрда ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларини ишлаб чиқариш топшириғи берилган.

Маълумот ўрнида: “JAC Motors” компанияси Хитой авто ишлаб чиқарувчилари орасида ўзига хос нуфузга эга. Компания автомибиллари жаҳоннинг 60 дан ортиқ давлатларида экспорт қилинмоқда. 

 

    Бошқа янгиликлар