Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятидаги боғча тарбияланувчиларнинг қатиқдан заҳарлангани тўғрисидаги хабарлар тарқалди.
Ҳолат юзасидан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди.
Келтирилишича, Шаҳрисабз тумани “Шаматон” маҳалласи ҳудудидаги боғчада тарбияланувчиларнинг қатиқдан заҳарлангани асоссиз.
“Шу муносабат билан охирги кунларда Шаҳрисабз тумани ва Шаҳрисабз шаҳри ҳудудидаги тиббиёт муассасаларида болаларнинг овқатдан заҳарланиши бўйича биронта мурожаат қайд этилмаган”, дейилади хабарда.






