Хабарингиз бор, Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлигида расмий ташриф билан кетган.
Айни дамда у ерда бўлиб турган Прзидент Шавкат Мирзиёев муборак Умра амалини адо этишга киришди.
Умра ибодатини бажаришда давлат раҳбарига муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, зиёлилар, ҳукумат вакиллари ва маҳаллий мутасаддилар ҳамроҳлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбари иккинчи бор Каъбатуллоҳ ичига кириб, тегишли ибодатларни амалга оширди.
Бу галги Умра зиёрати Каъбапўш алмаштирилаётган бир вақтга тўғри келибди. Бу жуда ҳайрли деб қаралади.






