Кеча, 19 июль куни Instagram’да Асад Алго номи билан танилган, салкам 1 миллионга яқин кузатувчига эга блогер Асад операция вақтида вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Darakchi.uz ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот хизмати билан боғланди.
Тақдим этилган маълумотга кўра, ҳақиқатдан ҳам, кеча 20 ёшли Асадбек Арзиқулов (Асад Алго) тан жароҳатлари билан шифохонага олиб келинган.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан йигит вафот этган.
Ҳозирда ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси ўтказилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда.






