АсосийJamiyat

Тошкентда 10 қаватли уй томига қўшимча уй қурилгани аниқланди

'Тошкентда 10 қаватли уй томига қўшимча уй қурилгани аниқланди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги 10 қаватли турар жой том қисмида янги уй қурилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ушбу вазиятга туман ҳокимлиги ҳозирги кунда мазкур ҳолат бўйича тегишли суд органларига даъво ариза тайёрлаш жараёнида, дея изоҳ берган.

Жорий йилнинг 10 июль куни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги мазкур манзилда ўрганиш ишларини олиб борган. 

Унга кўра, 96-хонадон мулкдори кадастр ҳужжатларида мавжуд бўлган мансарданинг ён қисмига ўзбошимчалик билан қўшимча қурилма қуриб олганлиги аниқланган.

Инспекция томонидан ўз ваколати доирасида фуқарога 15 кун муддат ичида, яъни 25 июль кунига қадар бартараф этиш бўйича мажбурий кўрсатма берилган.

Шунингдек, унга МЖтКнинг 159-моддасига асосан, маъмурий жарима қўлланилган.

Тартибга кўра белгиланган мажбурий кўрсатма талаблари фуқаро томонидан бажарилмаган тақдирда ФИБ судга мажбурий тартибда бартараф этиш тўғрисида даъво аризаси киритилади,- дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар