АсосийJamiyat

Сирдарёда ўзининг ити тишлаб, қутуриш ташхиси қўйилган 64 ёшли эркак вафот этди

'Сирдарёда ўзининг ити тишлаб, қутуриш ташхиси қўйилган 64 ёшли эркак вафот этди'ning rasmi

Сирдарёда шифохонага қутуриш ташхиси билан олиб келинган фуқаро вафот этди. Бу ҳақда "darakchi.uz" манбаси хабар қилмоқда. 

Маълум бўлишича, 64 ёшли С.А.ни ўзининг ити жорий йилнинг февраль ойида тишлаб, қочиб кетади, аммо фуқаро тиббиёт муссасаларига ит тишлагани тўғрисида мурожаат килмаган. Кеча, 18 июль куни С.А.да қон босими клиник белгилари пайдо булганидан кейин, РШТЁМ Сирдарё вилояти филиалига мурожаат килиб, беморга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва клиник белгиларга асосан бемор қутуриш касаллигига гумон қилиниб Сирдарё вилояти Юқумли касалликлар шифохонасига юборилган. Олиб борилган муолажаларга қарамасдан беморда биологик ўлим қайд этилган.

Мазкур холат юзасидан тегишли ваколатли идора ва хизматлар томонидан эпидемиологик суриштирув ва профилактик тадбирлар ташкил этилган.

    Бошқа янгиликлар