АсосийJamiyat

Тошкентда фуқаро автобус уриб кетиши оқибатида вафот этди

'Тошкентда фуқаро автобус уриб кетиши оқибатида вафот этди'ning rasmi

Яккасарой туманида автобус уриб кетган фуқаро вафот этди. Бу ҳақда ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар бермоқда

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 19 июль куни  соат 17.00 ларда Яккасарой тумани Бобур кўчасида 1988 йилда туғилган А.Д. давлат рақами белгиси 01 492 LКА бўлган Ютонг русумли автобусини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёда 1972 йилда туғилган Ғ.K.ни уриб юборган.

ЙТҲ натижасида пиёда олган тан жароҳатлари  натижасида тиббий муассасага олиб борилган. Бироқ тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан Ғ.К. вафот этган, унинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар