АсосийJamiyat

Янгийўлдаги боғчада тарбиячи болани оёқ кийим билан урди (видео)

'Янгийўлдаги боғчада тарбиячи болани оёқ кийим билан урди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда боғча тарбиячиси болаларни ураётганлиги акс этган видеолавҳа тарқалди. 

Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати маълумот тақдим этди. 

Аниқланишича, 18 июль куни Янгийўл тумани "Ибрат" МФЙда жойлашган "Оминахон" номли нодавлат оилавий МТТда тарбиячи бўлиб ишловчи, 2002 йилда туғилган Ҳ.A. (аёл) шу боғчадаги икки нафар — 5-6 ёшли ўғил болалар ўзаро талашиб, машғулотга халал бергани учун уларни урушиб, уй оёқ кийими билан урган.

Жараён воқеага гувоҳ бўлган шахс томонидан тасвирга олиниб, ижтимоий тармоқларда тарқатилган.

Ҳолат юзасидан ИИБ томонидан тарбиячи ва бошқа масъуллар билан профилактик суҳбат ўтазилиб, болаларни суд тиббий экспертизасидан ўтказиш учун йўлланма берилган.

Экспертиза хулосаси ва ўтказилаётганган терговга қадар текширув натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Ўрганиш давомида тарбиячи тегишли тартибда ишдан бўшатилиб, тадбиркор огоҳлантирилган.

    Бошқа янгиликлар