АсосийJamiyat

"Ўзимни иккинчи сорт одамдек ҳис қилдим" Шерзодхон Қудратхўжа Тошкент вилоятидаги дам олиш маскани расизм ва шовинизмда айблади

'"Ўзимни иккинчи сорт одамдек ҳис қилдим" Шерзодхон Қудратхўжа Тошкент вилоятидаги дам олиш маскани расизм ва шовинизмда айблади'ning rasmi

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа "Heaven's Garden" дам олиш маскани ҳудудидаги "Le Marin" бассейнига унинг ҳамроҳларидан бири қўйилмагани ва бу ҳолат расизм ҳамда шовинизм билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини айтди. Таниқли журналист бу ҳақда ўзининг Фасебоок саҳифасида пост жойлаштирган. 

"Биласизми Ўзбекистонда, ўз юртимизда расизм ва шовинизм бор экан, ман бугунгача билмас эканман, юрган дарё ўтирган бўйра деганлари рост экан, бугун жамоа билан бир кунга Тошкент вилоятига чиққан эдик хордиқ чиқаришга…
Бассейнга чўмилишга кирмоқчи бўлсак 5 нафар қора кўзларимизни dress code хизмати киритмади! Сабабини ҳеч ким тушунтиришга ҳам харакат қилмади, “охранадаги” забардаст ўзимизни жигитлар айтишича Бўстонлиқ туманидаги La Marin бассейни асли Россиялик Вазген исмли “нозик”тадбиркорга тегишлимиш, унинг видеокамерасидан ўтканларга “добромиш” ва аларни акси оқтанли эмиш, бизни қорамағизлар камерага олиниб Азим Тошкентдан ўтсагина киритиларкан",–дейди Шерзодхон Қудратхўжа ўз постида. 

"Heaven's Garden" дам олиш маскани маъмурияти эса Шерзодхон Қудрахўжа ўз жамоаси билан бассейнга кирганлиги, бироқ бир нафар жамоа аъзоси "оилавий" ички кийимда бўлганлиги учун киритилмаганини айтмоқда. Шунингдек, Шерзодхон Қудратхўжа қарздор бўлиб қолганида айбламоқда.

"Қудратхўжаевдан вужудга келган қарздорликни тўлаб беришни сўраб қоламан. Тадбиркорлик фаолиятимизда бу жуда муҳим!",–дейди дам олиш маскани раҳбари.

 Шерзодхон Қудратхўжа эса, айбловларни рад этиб, "Heaven’s garden" МЧЖдан мутлоқ қарзи йўқлигини айтиб чиқди.

"Ҳақиқатан ҳам 2023 йил 18 июль куни "Heaven’s garden" оромгоҳига жамоавий корпоратив тадбирга борилган. Ўзаро келишувга кўра, тўлов нақд эмас, пул ўтказиш йўли билан тўлов амалга оширишга келишилган. "Heaven’s garden" МЧЖ маъмурияти томонидан ҳисоб китоб ҳужжати ва шартнома 2023 йил 19 июль куни 18:04 дақиқа ўтганда тақдим этилган. Маълумингизким, банк томонидан пул ўтказиш 16:55 да ёпилади. Шунинг учун ҳам бугун куннинг биринчи ярмида тўлов операцияси амалга оширилган",–дейди университет ректори. 

    Бошқа янгиликлар