Жорий йилнинг 24-27 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет бош директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев ўзининг Facebook саҳифасида хабар берди.
Маълум қилинишича:
- 24-25 июлда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида 41-42 даража;
- 24-27 июлда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 42-44 даража;
- 25-27 июлда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийсида 41-42 даражагача ҳарорат кўтарилади.
24-26 июль кунлари шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача, баъзи жойларда 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутиляпти.






