Жорий йилнинг 6 ойи давомида Самарқанд вилояти ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлганги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган танқидий йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати Darakchi.uz'га маълум қилди.
Йиғилишда 2023 йилнинг 6 ойи давомида вилоят ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар, шахсий таркиб томонидан хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этилишининг аҳволи ҳамда бу борада йўл қўйилаётган камчиликлар муҳокама қилинди.
2023 йилнинг 6 ойи мобайнида вилоят ҳудудида 3926 та жиноятлар содир этилган. ИИБ ходимлари томонидан гиёҳвандлик билан боғлиқ 430 та ҳолатлар аниқланиб, 56 кг. 295 гр. гиёҳванд моддалари расмийлаштириб олинган.
Вилоятда 2023 йил 30 март кунги “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш меҳанизмларини белгилаш тўғрисидаги Қўшма қарор талаблари асосида чора-тадбирлар белгиланиб, амалга оширилиб келиниши натижасида, оғир тан жароҳати етказиш, талончилик, автоулов олиб қочиш ҳамда босқинчилик жиноятлари ошишига йўл қўйилмаган.
Шунингдек,
– қотиллик Булунғур, Жомбой, Нарпай, Нуробод, Пайариқ, Пахтачи ва Қўшработ туманларида,
– оғир тан жароҳати етказиш Пахтачи, Тойлоқ ва Қўшработ туманларида,
– номусга тегиш Каттақўрғон шаҳри, Нарпай, Пайариқ, Самарқанд ва Қўшработ туманларида,
– талончилик Каттақўрғон шаҳри, Булунғур, Жомбой, Иштихон, Каттақўрғон, Нарпай, Нуробод, Оқдарё, Пайариқ, Пастдарғом ва Қўшработ туманларида,
– безорилик Нуробод ва Тойлоқ туманларида содир этилишига йўл қўйилмаган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида умумий жиноятларнинг 91,9 фоизи (3926 тадан 3607 таси) фош этилиб, 231 нафар қидирувдаги шахслар ушланган.
Вилоят ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда жорий йилнинг
25 февраль кунидан 25 март кунига қадар “Ҳавфсиз ҳудуд”, “Назорат” ва “Жамаот хавфсизлиги ойлиги” тезкор профилактик тадбирлари ўтказилди.
Оила-турмуш муносабатлари доирасидаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида 21 169 та низоли оилалар ўрганиб чиқилиб,
18 727 тасининг низолари бартараф этилди. Мазкур оилаларда яшовчи 37 нафар хотин-қизларга химоя ордери берилди.
Шунингдек, оила-турмуш муносабатлари доирасидаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган 977 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордерлари берилиши таъминланди.
Бундан ташқари, маъмурий назорат қонуни таъсири остига тушувчи 718 нафар илгари судланганлардан 548 нафарига 76,3 фоизига маъмурий назорат ўрнатилди.
Жорий йилнинг 6 ойи давомида 3 164 та жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилган бўлиб, жабрланувчиларга етказилган зарардан 83 млрд. 248 млн. сўми ундириб берилган.






