АсосийJamiyat

Нурафшон шаҳрида қудуққа ишлаш учун тушган 3 нафар ишчи вафот этди

'Нурафшон шаҳрида қудуққа ишлаш учун тушган 3 нафар ишчи вафот этди'ning rasmi

Тошкент вилоятида қудуққа тушган 3 нафар фуқаро вафот этди. Бу ҳақда "darakchi.uz" манбаси хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, кеча, 20 июль куни кундузи Нурафшон шаҳар "Туйтепа" МФЙда оқава сувлари қувурлари учун қазилган қудуққа ишлаш учун тушган "Тошкент коммунал қурилиш сервис" МЧЖда ёлланма ишчи бўлиб ишлаган 4 нафар фуқарода  "номаълум этиологияли" заҳарланиш кузатилган. Ишчиларнинг 3 нафари кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан воқеа жойида вафот этган. Яна бир ишчи шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. 

Вафот этганлар 57, 56 ва 23 ёшли фуқаролар бўлиб, уларнинг барчаси Сирдарё вилоятидан.

Ҳозирда ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 

    Бошқа янгиликлар