Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хўжайли туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Т.М. туман халқ таълими бўлими бош инспектор-методисти вазифасида ишлаган даврида фуқаро Э.М.ни 3 000 АҚШ доллари эвазига тумандаги умумий ўрта таълим мактаблардан бирига директор лавозимига ўтказишини айтиб, унинг 2 100 АҚШ доллари ва 1 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, Т.М. томонидан 1 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Шу каби, Департаментнинг Чимбой туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.Л. фуқаро Г.У.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Нукус шаҳар тез тиббий ёрдам марказига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 20 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
21.07.2023 13:58
Хўжайли ва Чимбойда пора эвазига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди






