АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 30 ёшгача докторлик диссертациясини ҳимоя қилган олимларга 50 миллион сўмдан пул мукофоти ажратилди

'Ўзбекистонда 30 ёшгача докторлик диссертациясини ҳимоя қилган олимларга 50 миллион сўмдан пул мукофоти ажратилди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазири тизимда 30 ёшгача докторлик диссертациясини ҳимоя қилган халқаро талабларга мос, рақобатдош ёш тиббиёт олимларини тақдирлашга қарор қилди.  Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.

 Қуйидагиларга Муминов Даврон, Рашидов Рустам, Хабилов Беҳзод,  Тожиев Феруз 50 миллион сўмдан пул мукофоти ажратилди.  

Президентимизнинг тегишли Фармонига мувофиқ, ТОП 100 талик рўйхатдан жой олган нуфузли халқаро таълим муассасасини битирганлиги инобатга олиниб, PhD дипломи Фан доктори дипломига нострификация қилинган. Р.Рашидов ҳозирги кунда Тошкент давлат стоматология институти доценти лавозимида фаолият юритмоқда.

Вазир тизим фаоллари иштирокида ўтган йиғилишда ушбу олимлар илмий фаолиятини эътироф этиб, уларнинг ҳар бирига 50 миллион сўмдан пул мукофоти ажратилишини маълум қилди.  

    Бошқа янгиликлар