Интернет ижтимоий тармоқларида ўзини ИИО ходими деб таништирган қиз ҳақида видео тарқалди.
Хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди
Маълум бўлишича, ички ишлар органи ходимининг хизмат кийимидаги аёл Фарғона вилояти Қува туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган Ш.М эканлиги аниқланиб, унга нисбатан туман ИИБ томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Жиноят ишлари бўйича Қува тумани суди томонидан Ш.М.га 21.07.2023 йил куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 209-моддаси прим 1-моддасига асосан базавий ҳисоблашнинг икки баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилди.
Шунингдек, мазкур кийим-бошни Ш.М.га берган ходимнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланди.






