АсосийJamiyat

"Қамчиқ" довонидаги тоннелда “Isuzu” деворга урилиб, ёниб кетди (видео)

'"Қамчиқ" довонидаги тоннелда “Isuzu” деворга урилиб, ёниб кетди (видео)'ning rasmi

Бугун, 22 июль куни соат 03:20 да А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг “Резак” тоннелида “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Исузу” русумли юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб тоннел деворига урилиши оқибатида ёниб кетди.

ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса тоннелга бириктирилган масъул ходимлар томонидан аниқланиб, зудлик билан воқеа жойига “Қамчиқ” довонидаги ФВВ қутқарувчиларининг 13 нафари,  2 та ёнғин-қутқарув экипажи ва Қутқарув отрядидан 1 та техника соат 03:22 да етиб борди ва ёнғин соат 03:27 да ўчирилди. Шундан сўнг соат 03:50 да юк автомобили “Резак” тоннелидан олиб чиқилиб, совутиш ишлари ўтказилди.

“Исузу” автомобили юкхонасидаги жами 4,2 тонна юкнинг 95 % махсулоти ёнғиндан сақлаб қолинди.  

Содир бўлган ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар