1

Фарғонада 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилди

ЖИНОЯТ 22.07.2023, 11:43
Фарғонада 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилди

2023 йил 20 июль куни Фарғона шаҳар Янги Аср кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган бино ёнидан 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилди.  

Бош прокуратура ҳолат юзасидан расмий баёнот берди. 

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97- (Қасддан одам ўлдириш), 118- (Номусга тегиш) ва 119- (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.  

Тергов давомида ушбу жиноят содир этишда гумонлаётган шахс (2006 й.т.) аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.  

 Воқеа содир бўлган куни гумонланувчининг ёнида бўлган икки нафар шерикнинг ушбу жиноятга алоқадорлиги ҳам текширилмоқда.

Содир этилган қилмиш жинсий жиноятлар тоифасига тегишли бўлганлиги сабабли бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1