АсосийJamiyat

Ўзбекистонда тиббиёт олий ўқув юртларининг IELTS сертификати бор талабаларига вазир стипендиясини бериш йўлга қўйилади

'Ўзбекистонда тиббиёт олий ўқув юртларининг IELTS сертификати бор талабаларига вазир стипендиясини бериш йўлга қўйилади'ning rasmi

Бу ҳақда ССВ мабуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, айни пайтда мамлакатдаги мавжуд 11 та тиббиёт олий таълим муассасасида таҳсил олувчи талабалар орасидан 7,5 ва ундан юқори бўлган инглиз тили IELTS сертификатига ҳамда немис ва француз тилини билиш даражасини белгиловчи С1 даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган талабалар кўп.

Уларда дунёнинг юқори рейтингида турган университетларга грантни қўлга киритиш имконияти жуда катта.

Шу боис Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов тизим фаоллари иштирокида ўтган йиғилишда амалдаги тартибга ўзгартириш киритиш ҳамда бундай иқтидорли ва изланувчан талабаларга вазир стипендиясини тўлаб бориш тизими жорий этилишини маълум қилди.

— Агар буни амалиётга татбиқ этсак, чет тилларига қизиқувчи қолган талабалар ҳам уларга эргашиб, ҳудди шундай юқори натижаларга эришишга интилади, — деди А. Иноятов. — Бунинг учун тиббиёт олийгоҳлари ректорлари иқтидорли талабаларга алоҳида эътибор қаратиши, ҳар бир кафедра ўқитувчиси илм йўлини танлаган бўлажак ёш мутахассисларни яқиндан қўллаб-қувватлаши зарур.

Қайд этилишича, мазкур янгиликни жорий қилиш бўйича яқинда ҳуқуқий асослар ишлаб чиқилиши кўзда тутилган.


 

    Бошқа янгиликлар