1

“Бундай ходимга сафимизда ўрин йўқ”. 200 минг АҚШ доллари билан қўлга тушган ДХМ ходими бўйича Адлия бошқармаси муносабат берди

ЖИНОЯТ 22.07.2023, 16:22
“Бундай ходимга сафимизда ўрин йўқ”. 200 минг АҚШ доллари билан қўлга тушган ДХМ ходими бўйича Адлия бошқармаси муносабат берди

Бироз аввал, Зангиота тумани Давлат хизматлари маркази ходими 200 минг АҚШ доллари билан қўлга тушгани ҳақида хабар берган эдик.

Вазиятга Тошкент вилоят Адлия бошкармаси муносабат билдирди:

"Мазкур ҳолат ўрганилганида Зангиота тумани Давлат хизматлари маркази  ходими томонидан амалга оширилган қонунбузилиш ҳолати унинг бевосита иш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ва хизмат вазифаларини амалга ошириш жараёнида рўй бермаганлиги аниқланди.

Марказ  ходими юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, Тошкент туманида жойлашган ва давлат захирасида бўлган суғориладиган ер майдонига нисбатан эгалик ҳуқуқини олиб беришни ваъда қилиб ўзганинг ишончига кирган.
Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидаларини бузганлиги, давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий маданияти ҳамда хизматдан ташқари вақтда давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган ҳатти-ҳаракатларни содир этган. 
Ҳозирда ушбу ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган" дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бундай нохуш ҳолатлар юз берса адлия бошқармасининг 70-201-05-15 телефон рақами  ёки   @antikorbot телеграм-боти орқали тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1