Ҳозирда АҚШда яшаётган асли ўзбекистонлик талаба - Обиджонов Муҳаммад машинасини нотўғри "парковка" қилгани учун судланди.
Унинг ишини таниқли судья Фрэнк Каприо кўрди.
АҚШда спорт менежменти йўналишида таҳсил олаётган Обиджонов Муҳаммадга машинасини белгиланмаган жойга қўйгани учун жарима қоғози келган. Аммо йигит бундан норози бўлган. Унинг бу ишини дунёда энг адолатли судья номи билан танилган Фрэнк Каприо кўриб чиқди.
Судья Муҳаммад билан суҳбатлашиб, бўлган воқеани йигитнинг ўзидан эшитди. Шундан сўнг, у бир нечта жарималарни биттага – 35 долларга қисқартириб берди.
Обиджонов Муҳаммад Россияда профессионал футбол ўйнаган, бакалавр даражасини Европада олган ва ҳозирда Америкада спорт менежменти йўналишида таҳсил олмоқда.
Франк Каприо 30 йилдан ортиқ вақтдан бери Род-Айленд штатининг Провиденс штатининг бош судяси бўлиб ишлайди. Унинг суддаги фаолияти телевидениеда "Caught in Providence" дастурида намойиш этилади.






