Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Дилшод Ашуров Халқаро нотариуслар иттифоқининг Осиё ишлари комиссиясига президент этиб сайланди.
Индонезиянинг Жакарта шаҳрида Халқаро нотариуслар иттифоқининг Осиё ишлари бўйича комиссияси мажлиси ўтказилди. Унда комиссия келгуси 2 йиллик муддат учун Президентликка номзодни кўриб чиқди ва раисликка бир овоздан Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Дилшод Ашуровнинг номзодини маъқуллаб, овоз берди.
Халқаро нотариуслар иттифоқи – 1948 йил 2 октябр куни Аргентинанинг Буенос-Айрес шаҳрида ташкил топган бўлиб, барча беш қитъадан жами 91 мамлакат нотариусларни бирлаштирувчи халқаро ташкилот ҳисобланади.
Ўзбекистон Нотариал палатаси Халқаро нотариуслар иттифоқига 2021-йил 3-декабр куни 91-аъзо сифатида қабул қилинган эди.






