Бугун, 23 июл куни соат 12:08 да Самарқанд вилояти Қўшработ тумани ”Қўролос” МФЙ, ”Қўролос” қишлоғида жойлашган ”Бубак Ота” қабристонда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажилари жалб этилган. Ёнғинга соат 12:14 да етиб борган ва соат 13:29 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин натижасида қабристоннинг тахминан 5 га майдонда хас-хашак ёнган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.






