АсосийJamiyat

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

'Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади'ning rasmi

Тошкент-Будапешт ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни Қанот Шарқ авиакомпанияси бажаради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, авиакомпания 2023 йилнинг 20 август кунидан ушбу йўналишда қатновларни  йўлга қўяди.

Мазкур йўналишдаги парвозлар Airbus A320 самолётида амалга оширилади.

Батафсил маълумотларни авиакомпания расмий веб-сайти ҳамда (71) 227-93-07 телефон рақами орқали олиш мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар