АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ҳарорат қачон пасайиши маълум қилинди

'Ўзбекистонда ҳарорат қачон пасайиши маълум қилинди'ning rasmi

Бошланган ҳафтанинг катта қисмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, кундуз кунлари ҳарорат 39-42 даржага, жанубда ва чўл ҳудудларда, шунингдек 24-25 июль кунлари республика шимолида баъзи жойларда 43-44 даржага етади.

27 июлда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига, 28 июлда республиканинг барча ҳудудларига Қозоғистон ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво кириб келади ва ҳарорат 35-38 даржагача, жанубда 40-42 даржагача бироз пасаяди.

Бундай ҳарорат ҳафта охирида ҳам сақланиб туради.

Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача, айрим жойларда 20-22 м/м гача кучайиши, чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Тоғли ҳудудларда 24 июлда куннинг иккинчи ярмида ва ҳафта охирида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Пойтахтда: 24-27 июль кунлариҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликгача эсади. Ҳарорат 24-27 июлда 39-42 даража, 28 июлда 38-40 даража бўлади.

Маълумот учун, ушбу ҳафтада кунлар иссиқ бўлишига қарамай, ҳаво ҳарорати ўтган йилларда ўрнатилган рекорд кўрсаткичларга етиб бормайди. Шундай қилиб, республика ҳудудининг катта қисмида энг иссиқ июль ойларида максимал ҳаво ҳарорати 43-46 даржани, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 47-49 даржани ташкил этган.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар