АсосийJamiyat

Бухоро шаҳарида янги қурилаётган 9 қаватли уйда ёнғин чиқди

'Бухоро шаҳарида янги қурилаётган 9 қаватли уйда ёнғин чиқди'ning rasmi

 2023 йил 24 июл куни соат 12:20да Бухоро шаҳар “Бунёдкор” МФЙда жойлашган янги қурилаётган 9 қаватли уйнинг чап ён томони юза қисми (алюкобонд) ёнган.  Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.

Ёнғин қутқарув автоэкипажлари соат 12:22да етиб бориб, 12:49да батамом  ўчирилган. 

Маълум қилинишича, ёнғин оқибатида фуқароларни куйиш тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.  

Воқеа жойига 5 та ёнғин қутқарув автоекипажлари жалб этилган. Бирламчи маълумотга кўра, ёнғиннининг келиб чиқиш сабаби пайвандлаш ишларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузилиши деб тахмин қилинмоқда. Моддий зарари аниқлаштирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар