АсосийJamiyat

Ўзбекистон терма жамоаси Швейцарияда ўтган 55-Халқаро кимё олимпиадасида 4 та медални қўлга киритди

'Ўзбекистон терма жамоаси Швейцарияда ўтган 55-Халқаро кимё олимпиадасида 4 та медални қўлга киритди'ning rasmi

Жорий йил 16-25 июль кунлари Швейцария давлатида 90 га яқин давлатлардан 350 га яқин ўқувчилар иштирок этган 55-Халқаро кимё олимпиадасида (ИЧО) ўзбекистонлик ўқувчилар 2та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза медалларини қўлга киритди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

Терма жамоа таркиби:

Назаров Азизбек - Тошкент ш., Олмазор тумани, Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаби, 11-синф ўқувчиси;

Маҳмудов Абдуллоҳ-Тошкент ш., Учтепа тумани, 81-мактаб, 10-синф ўқувчиси;

Ҳакимова Шаҳзода -Тошкент ш, Олмазор тумани, Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаби, 11-синф ўқувчиси;

Дилмуродов Соҳибжон-Тошкент ш., Президент мактаби 10-синф ўқувчиси.

    Бошқа янгиликлар