АсосийJamiyat

Носозлик юзага келди: Тошкент вилояти ва пойтахтнинг қатор ҳудудлари "свет"сиз қолди

'Носозлик юзага келди: Тошкент вилояти ва пойтахтнинг қатор ҳудудлари "свет"сиз қолди'ning rasmi

Бугун, 25 июль куни соат 9:27 да Тошкент шаҳридаги 110 кВ Л-К-Д электр узатиш тармоғида носозлик юзага келди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Натижада Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ ва Тошкент шаҳрининг Сергели ҳамда Янгиҳаёт туманлари истеъмолчилари қисман электр таъминотидан узилган.

"Ҳозирда ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Носозлик қисқа вақт ичида бартараф этилади ва истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланади.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз", - дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар