АсосийDunyo

Грецияда ўрмон ёнғинини ўчириш вақтида самолёт қулаб тушди.Экипаж ҳалок бўлди (видео)

'Грецияда ўрмон ёнғинини ўчириш вақтида самолёт қулаб тушди.Экипаж ҳалок бўлди (видео)'ning rasmi

Грециянинг Эвбея ороли жанубида табиий ёнғинларни ўчиришда қатнашган Санадаир авиакомпаниясининг самолёти ҳалокатга учради.

Ҳарбий маълумотларга кўра, икки учувчидан иборат экипажи бўлган CL-215 самолёти Каристос муниципалитетидаги Платанистос қишлоғида ёнғинни ўчириш вақтида ҳалокатга учраган. Самолёт учувчилари қидирилмоқда, ҳудудга битта Супер Пума вертолёти, Ҳарбий ҳаво кучларининг битта AB-205 вертолёти ва яна бир S-70 вертолёти учиб кетган.

Греция бир неча кундан бери ўрмон ёнғинлари билан курашмоқда. 23 июль куни Родос оролида 64 та ёнғин содир бўлди, оролдан 30 мингдан ортиқ одам, жумладан, сайёҳлар эвакуация қилинди.Маълумотларга кўра, жами 70 минг сайёҳ оролни тарк этган.

Родосдаги ёнғинлар 40 даражадан ошиб кетган ва Грецияда кўп кундан бери давом этаётган кучли жазирама туфайли юзага келган. Ёнғинлар Афина яқинидаги ва Корфу оролидаги ҳудудларни ҳам қамраб олган.

 

Бошқа янгиликлар