АсосийJamiyat

Эртага ҳарорат бироз пасайиб, айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин 

'Эртага ҳарорат бироз пасайиб, айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин 'ning rasmi

Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 27 июль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

ТОШКЕНТ ШАҲРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, кечга томон 12-17 м/с гача куcаҳйиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-27°, кундузи 38-40° бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 33-38° бўлади.

БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Навоий вилоятининг чўл ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда 20-22 м/с гача етиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-30°, кундузи 37-42° бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда 20-22 м/с гача етиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 37-42° бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда 20-22 м/с гача етиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-30°, кундузи 39-44° бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 35-40° бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИДА
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 30-35° бўлади.

    Бошқа янгиликлар