АсосийJamiyat

Шоҳи Зинда ёдгорлиги эпиграфикаси: ХV аср масжиди меҳроби пештоқидаги ёзувлар нимани англатади?

'Шоҳи Зинда ёдгорлиги эпиграфикаси: ХV аср масжиди меҳроби пештоқидаги ёзувлар нимани англатади?'ning rasmi

Шоҳи Зинда ёдгорлиги сир-синоатларга тўла. Пештоқдан ўн икки қовурғали ажойиб гумбази бўлган тўрт равоқли чортоққа ўтилади.

Чортоқнинг ғарбий равоғидан чап томонда ХV асрда қурилган масжидга кириладиган йўлак бор. Кейинчалик шарқий равоққа туташтириб, бир неча мулозимхона қурилган.

Меҳроб юқори қисмининг икки тарафида сулс хатида: “Аллоҳ улуғлиги улуғ бўлсин”, ”Муҳаммад, унга Аллоҳнинг салавоти ва саломи бўлсин” – калималари битилган.

[Эй, Муҳаммад!] Айтинг: “У Аллоҳ – ягона. Аллоҳ – Самад [эҳтиёжсиз, ҳожатбарор]. У туғмаган ва туғилмаган ҳам. Шунингдек, Унинг ҳеч бир тенги йўқ”.

Мавзу доирасида батафсил Ўзбекистон меъморий эпиграфияси” туркумидаги “Самарқанд. Шоҳи-Зинда” китоб-албомидан (57,58-бетлар) танишишингиз мумкин.

Лойиҳа бош ҳомийси: Эриелл-Гроуп нефт хизматлари компанияси.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар