АсосийЖАМИЯТ

Йил якунига қадар Ўзбекистонда 1 миллион аҳоли камбағалликдан чиқарилиши кутилмоқда

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ўзбекистоннинг камбағаллик даражаси тўғриси...

'Йил якунига қадар Ўзбекистонда 1 миллион аҳоли камбағалликдан чиқарилиши кутилмоқда'ning rasmi

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ўзбекистоннинг камбағаллик даражаси тўғрисидаги статистикани эълон қилди.

Мамлакатда бугунги кунда 1 миллион 307 минг 800 та камбағал оила мавжуд, бўлиб камбағаллик даража 14,1 фоизни ташкил  этган.  Йил якунида 14,1 фоиздан 12 фоизга, яъни 1 миллион 307 минг 800 дан 1 миллион 180 минг оилага қисқариши кутилмоқда. Қайд этилишича, ўтган йили бу кўрсаткич 17,1 фоизн ташкил этган.

2023 йилнинг декабр ойига келиб, 130 мингга яқин оила, яъни 1 миллион аҳоли камбағалликдан чиқарилиши кутилмоқда. 

Республикадаги 208 та шаҳар ва туманлар 5 та тоифага ажратилган бўлиб, бунда 20 та 5 тоифа сифатида эътироф этилган.

    Бошқа янгиликлар