Йўловчилар ва поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистонда поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади. Бунинг натижада поездлар ҳаракат жадвалидан кечикиб ҳаракатланиши мумкин. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Чекловга айни кунларда Республика ҳудудида кескин аномал иссиқ об-ҳаво кузатилаётгани сабаб қилиб кўрсатилган.
Маълум қилинишича, ҳарорат кўтарилиши натижасида ер усти темир йўлларининг релслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлади.
️Ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилган поездларда эса совутиш тизимининг ишлаш қуввати пасайиши мумкин.
"Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ ўз мижозларидан, аномал иссиқлик туфайли юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўрамоқда.






