Президент Шавкат Мирзиёев 27-28 июль кунлари Фарғона вилоятида бўлади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, давлат раҳбари қишлоқ хўжалиги ва саноатда ишга туширилган янги ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Шунингдек, ҳудудларнинг иқтисодий ўсишини таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш учун жойлардаги мавжуд салоҳиятни ишга солиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.
27.07.2023 15:27
Президент 27-28 июль кунлари Фарғонада бўлади






