АсосийJamiyat

Ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонларининг вақти ва манзили ҳақидаги маълумот қаердан олинади?

'Ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонларининг вақти ва манзили ҳақидаги маълумот қаердан олинади?'ning rasmi

Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлари учун кириш имтиҳонлари 28-29-30 июль куни 3 сменада — 8:00, 12:00 ва 17:00да СМС-хабарномада кўрсатилган жойда бўлиб ўтади.

Имтиҳон вақти ва манзили ҳақидаги маълумот  талабгор томонидан ariza.piima.uz сайтига киритилган телефон рақамларига смс-хабарнома орқали юборилди.

Имтиҳон босқичлари қуйидагича:

Аниқ фанлар йўналиши учун (5-синфлар):

  •  математика фанидан 30 та топшириқ (тест шаклида)
  •  инглиз тили фанидан 15 та топшириқ (тест шаклида)

 

Табиий фанлар йўналиши учун (7-синфлар):  

  •  табиий (science) фанларидан 30 та топшириқ (тест шаклида)
  •  инглиз тили фанидан 15 та топшириқ (тест шаклида)

 

Талабгорларга топшириқларни бажариш учун 90 дақиқа вақт берилади, қўшимча вақт берилмайди.

Маълумот учун, Тошкент вилояти ўқувчилари учун имтиҳонлар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Имтиҳон натижалари Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

 

    Бошқа янгиликлар