Президент маҳаллада жиноятчиликни жиловлаш бўйича янгича иш тартибини белгилаб берди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлигига:
- жиноят қилишга мойиллиги бор оғир аҳволдаги аҳоли билан “ижтимоий профилактика” тамойили асосида ишлаш бўйича “маҳалла бешлиги”нинг вазифаларини аниқ белгилаб бериш;
- ёш тоифаси, ижтимоий ва моддий аҳволидан келиб чиқиб, уларнинг ҳар бир гуруҳи учун алоҳида методика ишлаб чиқиш топширилди.
Энди профилактика инспектори ҳудудида жиноят қилишга мойиллиги бор шахсларни аниқлайди, “маҳалладаги бешлик” уларнинг муаммоларини ҳал қилади.
Тизимда рақамлаштириш аҳволи қониқарсизлиги танқид қилинди. Ички ишлар вазирининг бу масалалар учун масъул ўринбосари зиммасига юклатилган бирорта вазифа охиригача етказилмагани кўрсатиб ўтилди ва шу муносабат билан вазир ўринбосари Н.Тўрахожаев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
28.07.2023 16:15
⚡️Президент Ички ишлар вазирининг ўринбосарини ишдан олди






