АсосийJamiyat

"Тан олинмаган фарзандман". Аброр Мухтор Алий Ботир Қодировнинг отаси ҳақида гапирганларини қоралаб чиқди (видео)

'"Тан олинмаган фарзандман". Аброр Мухтор Алий Ботир Қодировнинг отаси ҳақида гапирганларини қоралаб чиқди (видео)'ning rasmi

Сал аввал хонанда Ботир Қодиров билан уюштирилган интервьюдан парчалар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Унда хонанда ўзи билан боғлиқ доимий шов-шув бўладиган отаси ҳақида масалаларга тўхталган.

"Менинг 15 нафар фарзандим бор, уларнинг оналари бошқа-бошқа бўлса ҳам барчасини тан оламан ва тенг кўраман. Мен бу гапларни нега айтяпман? Чунки вақтида мен тан олинмаганман, тан олинмаган фарзандман. Эркак киши бола уникими, кимлардандир қўрқиб ундан воз кечиши керак эмас, мард бўлиши керак..." дея ўз оғриқлари ҳақида гапирган Қодиров.

Орадан бир муддат ўтиб Ботир Қодировнинг ушбу гапларига домла Аброр Мухтор Алий ўз муносабатини эълон қилди. 

"Мендан кўпчилик Ботир Қодировнинг ушбу чиқишига муносабат сўраяпти. Балки хонанда яхши ота, яхши ижодкор, яхши инсон, дўстдир. Аммо ота ҳақида бундай гапириш мумкин эмас. Ўғил отасини маҳкамага берса бўладими деб, сўрашганида, ҳатто унинг ковушини ҳам бера олмайди, деб жавоб қайтаришган. Балки отаси хато қилгандир, гуноҳ қилгандир, қилган иши ўзининг бўйнида. Бироқ унинг бу гуноҳини ўзига айб қилиб айтишга, ундан норози бўлишга фарзанднинг ҳаққи йўқ. Мен бу хонанда мисолида бошқа барча ота ва фарзандларга ибрат қилиб айтяпман", - дея ўз мулоҳазаларини келтирган Аброр Мухтор Алий. 

Бошқа янгиликлар