Аввал хабар қилганимиздек, 24 июль куни 32 ёшли аёл Тошкентдаги кўп қаватли уйнинг лифтига кириб, вафот этган.
Айни пайтда Бош прокуратура томонидан тақдим этилган янги маълумотларга кўра, ушбу лифт 4 кун давомида ишламаётганлиги сабабли, аёлнинг мурдаси лифтни ичида қолиб кетган.
26 июль куни марҳуманинг яқин қариндошлари аёлни топиб бериш юзасидан ички ишлар идорасига мурожаат қилишган. 27 июль куни уй яшовчилари томонидан марҳума аёл лифт ичидан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура текшириш ўтказишни бошлаган.
"Шу орада, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, эътибор беринг "28 июль куни мутахассислар томонидан жойига чиқиб ўрганилганида, лифт қурилмасининг хавфсизлик мосламалари ишчи ҳолатдалиги юзасидан бирламчи кўрик ишлари амалга оширилди ва уларни ишчи ҳолатдалиги аниқланди" деб расмий муносабат билдирган.
Ваҳоланки, лифт 24-28 июль кунлари ишламаётганлигини воқеа гувоҳлари, уй яшовчилари ўз тушунтиришларида, шунингдек, воқеа жойида холис суриштирув олиб борган оммавий ахборот воситалари вакиллари ва журналистларнинг видеорепортажларида тўлиқ ўз тасдиғини топган", - дейилади Бош прокуратура баёнотида.