Бугун, 29 июль куни соат 11:39 да Фарғона вилояти Фарғона шаҳар “Машъал” МФЙ Сайилгоҳ кўчасидаги 4 қаватли бинонинг ертўласида жойлашган караоке кафесида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган, дея хабар бермоқда ФВВ ахборот хизмати.
Маълумотга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи 11:44 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 11:48 қуршаб олинган ва соат 11:56 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида 6 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 7 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан содир бўлган воқеани ўрганиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилган ва Фарғона вилоятига жўнаб кетган, дейилади хабарда.
29.07.2023 15:00
Фарғонадаги караокеда ёнғин чиқиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
