АсосийJamiyat

Тожикистонда кучли сел юз берди

'Тожикистонда кучли сел юз берди'ning rasmi

Тожикистон ҳудудида ёғган кучли ёмғирлар мамлакат шимолидаги Сўғд вилояти туманларида сел оқимини келтириб чиқарди ва мамлакат шарқида Ляхш вилояти ҳудудидаги дарёда сув сатҳининг кўтарилишига олиб келди, дея ёзмоқда Замон.уз. 

Йўллар, иншоотлар ва турар-жой биноларини сув босиб, қисман вайрон бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, сел оқими 63 та хонадон, 7 та турар-жой бинолари, 56 та ёрдамчи объектлар ва томорқа ерларига зарар етказган.

Айни пайтда ушбу ҳудуддаги автомагистраль ёпиқ, транспорт воситалари ҳаракати тақиқланган. Ҳозирда қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар